

Ўйинчининг "канонирлар" билан шартномаси жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган. Шартномани узайтириш борасидаги музокаралар муваффақиятсиз якунланди.
Нкетиа янги клубига ўтиши борасида қишдаёқ музокараларни бошлаши мумкин. У кўпроқ ўйин амалиёти олишни хоҳлайди.
Нкетиа жорий мавсум "Арсенал" сафида лига Кубогида 2та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.



