UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  1 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   8 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  10 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  18 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  7 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   8 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Нима учун "Насаф"ни танламадим? "Бухоро"нинг кутилмаган таклифи ёхуд "Қизилқум"да фақат бир нарсадан афсусдамиз" — Александар Станиславлевич Янгиликлар

Нима учун "Насаф"ни танламадим? "Бухоро"нинг кутилмаган таклифи ёхуд "Қизилқум"да фақат бир нарсадан афсусдамиз" — Александар Станиславлевич

"Бухоро" жамоаси ҳозирда янги мавсумга тараддудни Туркияда олиб бормоқда.

Клуб Суперлигага қайтганига қарамай мақсадни юқори қўйган ва шу йўлда таркибни кучайтириш ишларини жадаллик билан давом эттиряпти. Хусусан "Бухоро" яқинда ўз сафига Суперлиганинг ўтган йилги энг яхши ассистенти Александар Станиславлевични қўшиб олганини эълон қилди. Сербиялик ярим ҳимоячи юртимиздаги дебют мавсумидаёқ кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. 

- Сиз учун қайси бири муҳимроқ эди, "Қизилқум" билан юқори ўринни эгаллаш ёки индивидуал натижа?

- Биринчи навбатда ажойиб йил учун "Қизилқум"га раҳмат айтаман. Ишонч билдиришгани учун ташаккуримни изҳор қиламан. Натижа хурсанд қилади. Жамоамиз 5 ўринни эгаллади, бу етарли эмасди

- Жамоадан кетганлардан "Қизилқум" ҳақида илиқ фикрлар кўп янграмаяпти. Аслида у ерда қандай жамоа йиғилганди? Ички муҳит билан боғлиқ келишмовчиликлар юз бермадими?

- Биз фақат бундай таркиб билан совринли ўринларни эгаллай олмаганимиздан афсусландик. Ўзимда ҳам шундай кечинма ўтди. Сифатли ижрочиларга эга эдик

- "Насаф" бош мураббийи сизни ўз жамоасида кўришни истаб алоқага чиққанлиги ҳақида эшитдик. Хўш, Қарши жамоасига ўтишингиз нима учун амалга ошмади?

- Ҳа, алоқа бўлди. Лекин ўзаро тилимизни топа олмадик. "Бухоро"га келганимдан хурсандман. Энди келажакда нима бўлиши фақат худога аён. 


- Менимча "Бухоро" варианти кутилмаганда бўлди? Чунки сизга қизиқиш билдирган жамоалар орасида бу клуб йўқ эди...

- "Бухоро"дан таклиф кутилмаганда келди. Мураббий билан биринчи суҳбатдан сўнг у ерга боришимни тушуниб етдим. Мураббий сизнинг келажагингиз билан шахсан ўзи шуғулланса, футболчи учун бундан яхши нарса йўқ. Унинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

- Ҳаким Фузайлов билан илк суҳбат ҳақида...

- Мураббий ўз жамоасида кўришни қанчалик истаётганини кўрдим. Шу омил ҳам мени "Бухоро" сари етаклади. 

- "Бухоро" Суперлигада кутилмаган натижа кўрсатиши мумкинми?

- Бизда яхши жамоа бор. Ҳаммасини майдонда исботлашимиз керак. Кўп нарсага эриша олишимизга ишонаман. "Бухоро"га келган илк кунимданоқ кучли жамоа борлигини сездим.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика