UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  8 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  25 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  20

Ниҳоят! "Сурхон" янги мавсумни Термизда бошлайди Янгиликлар

Ниҳоят! "Сурхон" янги мавсумни Термизда бошлайди

Стадиондаги муаммолар сабаб сўнгги йилларда рақибларини бошқа шаҳарларда қабул қилган "Сурхон" 2025 йилги мавсумдан эътиборан ўз уйига қайтади.

Термиздаги "Сурхон Арена" майдони, унинг дренаж ва суғориш тизими, шунингдек, стадион ёритиш тизими Лига талаблари асосида таъмирдан чиқарилган. Шунингдек, стадион ортида яна битта табиий майдон бунёд этилган бўлиб, бу ерда U-21 жамоаси ўз рақибларини қабул қилиши кўзда тутилган.

Термиз қолган шаҳарларга нисбатан узоқроқ эканидан келиб чиқиб, Ассоциация ва "Сурхон" ўзаро ҳамкорликда VAR техникаси харид қилган. Мазкур техника стадионга ўрнатилади ва ундан Суперлига беллашувлари давомида фойдаланилади. Шунингдек, вилоят телевидениеси Термиздаги учрашувларни телетрансляция қилиши масаласида иш олиб борилади. Шу кунга қадар Суперлига ўйинларида VAR техникасидан фойдаланиш бўйича ишлаб келаётган тизим масофа жиҳатидан Термизга мос келмасди. Шундан келиб чиқиб, стадион фойдаланишга топширилиши масаласида 2024 йилги мавсум давомида қатор ишлар амалга оширилди ва "Сурхон" яқинлашаётган мавсум учун ўз аренасини Лига рўйхатидан ўтказди. 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика