

Келишув Англия чемпионати учун рекорд суммани ташкил қилади. Маълумотларга қараганда, «Тўпчилар» футболчи учун «Вест Хэм» ҳисоб рақамига 122 миллион евро ўтказиб беради. «Арсенал» футболчи билан 5+1 йиллик шартнома имзолайди .
Райснинг "Вест Хэм" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 24 ёшли хавбек жорий мавсум "болғачилар" сафида барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



