Нигерия билан баҳсда Сампаоли Месси билан маслаҳатлашган

Aslanov Jasurbek
27 июн 2018, 15:16
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли Нигерия билан баҳсда (2:1) ўзгариш борасида жамоа ҳужумчиси Лионель Месси билан маслаҳатлашган.

Маълумотларга кўра, иккинчи бўлимда, ҳисоб 1:1 пайтида Сампаоли жамоанинг ҳужум кучини ошириш учун Серхио Агуэрони майдонга туширишга қарор қилди. Бироқ якуний бу ўзгаришдан аввал Месси билан маслаҳатлашди: "Агуэрони туширяпман?"

Аргентина терма жамоаси Нигерия устидан қозонилган ғалаба туфайли ЖЧ-2018 1/8 финалига чиқди ва бу босқичда Франция билан ўйнайди.

Олдинроқ, Аргентина терма жамоаси футболчилари Нигерияга қарши баҳсда таркибни ўзлари танлашлари эълон қилинган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ole