"Ницца" ҳимоячиси нима учун МЮга ўтишдан бош тортганини тушунтирди
16 сен 2023 15:50
Янгиликлар
"Ницца" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо нега "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамаганини тушунтириб берди. Ўтган ёзда футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирганди.
"Мен мумкин бўлган ўтиш ҳиссиётларини фаолиятимдаги олдинги вазиятлардан фарқли равишда бошдан кечирдим. Анча жиддий ўйладим. Мен нотўғри танлов қилишни хоҳламадим. Тинчландим. Улар менга клуб учун тўлиқ лойиҳа тақдим этишларини кутгандим.
Мендан нимани кутишади? Нега айнан мен керакман? Мен "Ницца"да нималарга эга эканлигимни биламан. Нега номаълумликка бориш керак? Ҳамма нарса аниқ бўлиши керак. Биринчи трансферимни эслайман – 18 ёшда эдим. Ўшанда ҳаммасини пухта ўйламаганман", – деди футболчи.
Франциялик футболчи 2021 йилдан буён "Ницца"да ўйнаб келмоқда. 23 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум Лига 1'да 4 та ўйин ўтказиб, 1 та голли пас узатди.
Фикрлар