

"У ҳар куни кечқурун карнавалга боради, деган фикрдан воз кечиш керак. У майдонда профессионал. Стадиондан ташқаридаги барча нарса унинг шахсий ҳаёти ҳисобланади. У таътил ёки дам олиш кунларида зиёфатларга боради. У қизлар билан учрашгани учун жароҳатланмаган. Наҳотки, у покер ўйнагани учун хочсимон боғламини узиб олган деб ўйласангиз? Бугун унинг аҳволи яхши, руҳи тетиклашди, жисмоний кучи тикланди. Ҳозирча унга тезлик етишмаяпти, лекин аста-секин суръатни ошириш режалаштирилган".
Аввалроқ "Сантос" Неймар билан шартномани 2026 йилнинг қишигача узайтиришга тайёр эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.



