Неймар ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан сўнг Рабьо ва Курзава устидан кулди
10 мар 2017 15:31
Янгиликлар
Неймар ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан сўнг Рабьо ва Курзава устидан кулди
"Барселона" Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида ПСЖни керакли ҳисобда мағлуб этиб (6:1) чорак финал йўлланмасига эга бўлди.
Адриен Рабьо 1/8 финал илк учрашувидан сўнг кийниш хонасида жамоадоши Лейвин Курзава билан тушган суратини "Инстаграм"га жойлади ва унда Рабьо бармоғлари билан 4, Курзава эса 2 рақамини кўрсатиб туришган эди.
Жавоб баҳсида 2 та гол урган Неймар ушбу йигитлар устидан кулишга қарор қилди ва рақиб жамоа футболчилари тушган суратга 4+2=6 ёзувини қўшиб қўйди ва бу расмни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар