Неймар Паулиньо билан тўқнашувдан кейин Бразилия терма жамоаси машғулотини тарк этди + ФОТО

Tolibjon Qosimov
4 окт 2017
ПСЖ ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоаси машғулотини муддатидан олдин тарк этди.

25 ёшли футболчи ярим ҳимоячи Паулиньо билан тўқнашувдан кейин оёғини шикастлаб олди. Бу ҳақда олдинроқ хабар берган эдик. Тўқнашув унчалик жиддий бўлмади. Шунга қарамай, Неймар машғулотни муддатидан олдин тугатишга мажбур бўлди.

Пуалиньо ёзда "Гуанчжоу Эвергранд"дан "Барселона"га ўтган эди. Каталонияликлар ярим ҳимоячи билан Неймар ПСЖга ўтганидан кейин шартнома имзолашган эди.





Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport.es