Неймар: "Ўтган ишга салавот"

Mirjalol Normatov
13 янв 2020
ПСЖ ҳужумчиси Неймар мухлислар билан оғирлашиб бораётган муносабатлари ҳақида гапирди.

Ўтган ёзда бразилиялик футболчи жамоадан кетиш истаги борлиги ҳақида гапирганди. Шу боисдан 222 миллионлик футболчининг мухлислар билан муносабати бироз ёмонлашганди.

"Парижга келишим фаолиятимдаги энг ажойиб ҳиссиётлардан бири бўлди. Шундан буён мухлислар мени қўллаб-қувватлаб келишмоқда.

Ўтган ёзда бўлган ишларни барча билади. Энди бу тарих. Ўтган ишга салавот. Бугун мен ПСЖ футболчисиман ва жамоа учун боримни беришга ҳаракат қиламан. Ажойиб мавсумни ўтказяпмиз. Мухлисларимиз ажойиб, уларга қарши боришни истамайман. Улар билан яқинлигимиз юқори даражада, бир-биримизни қаттиқ ҳурмат қиламиз", - деди Неймар.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal