Неймар Камерунга қарши ўйинда майдонга туша оладими?
30 ноя 2022 11:58
Янгиликлар
Бразилия футбол конфедерацияси Қатарда давом этаётган Жаҳон чемпионатида жароҳатланган футболчилари билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот берди.
"Текширув Алекс Сандронинг чап сони мушакларида жароҳати борлигини аниқлади. Данило ва Неймар тўпиғидан олган жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. Камерунга қарши ўйинда учаласи ҳам иштирок этмайди", – дейилади хабарда.
ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг дастлабки икки турида Бразилия терма жамоаси иккита ғалабага эришиб (Сербия ва Швейцария устидан), мусобақанинг плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Камерун – Бразилия учрашуви 2 декабрь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар