Невилл нима сабабдан Бекхэм билан бир хонада туришни истамаганини айтди

Eldor Akmurzayev
26 апр 2020
МЮнинг собиқ сардори Гари Невилл кўп йиллик жамоадоши Дэвид Бекхэм билан бирга турган вақтларини эслади.

“Тахминан олти ой давомида Дэвид Бекхэм билан хонамни баҳам кўрдим, ҳаммани алоҳида хоналарга жойлаштиришганидан кейин эса барчаси тугади. Ўйлашимча, улар футболчилар бир-бирига тўғри келмаслигини тушуниб етишди, ҳамма ҳар хил вақтда ухлашга ётарди.

Бекс билан 2та муаммоим бор эди. Унда ҳам мен билан худди шундай.

Ухлашга кечки 9да ётардим ва эрталабки 5да уйғонардим. У эса кечки 11да ухларди, тонгги 8да эса уйқудан турарди. Шу туфайли, бир-биримизга ҳалақит берардик, шунинг учун бу тўғри келмади.

Иккинчидан, у жуда ҳам тозаликни хуш кўрарди. Хонага кирганидан кейин шам ёқарди, расмларни осарди, унга барчаси идеал кўринишда бўлиши керак эди. У 18 ёшидан бери шундай. Мен эса барчасини ёйиб ташлардим, шу боис бу борада ҳам чиқишмадик”, дея қайд этган Невилл.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports