Невилл: "Менимча, Гвардиола - футбол тарихидаги энг яхши мураббий"

Mirjalol Normatov
27 апр 2021
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиолани мақтаб ўтди.

"Менимча, "Манчестер Сити"ни футбол тарихидаги энг кучли мураббий бошқармоқда. Орадан 15, 20, 25 йиллар ўтиб бу сезилмаслиги мумкин. У ўзи борган давлатлар футболида етакчи бўлиб, бошқа мамлакат футболига ҳам таъсир ўтказмоқда. Бундай ҳолатни олдин кўрмаганман.

У уч мамлакатда қай тариқа чемпион бўлаётганига эътибор беринг. Айни дамда у Англия футболини бошқармоқда. Яқин вақтлар ичида у сўнгги 5 йилдаги учинчи чемпионлигини нишонлайди - бу юксак натижа.

Асосийси - ЕЧЛ. Олдинда ПСЖга қарши муҳим ўйинлар бор. Агарда "Ман Сити" ушбу рақибдан ўта олса, балки, совринни қўлга киритиш учун ҳам энг қулай имконият бўларди.

У "Сити"дан кетишига ишонмайман. Менимча, ЕЧЛни ютмасдан Пеп ҳеч қаерга кетмайди. Агарда ЕЧЛдаги ғалабасиз бу ердан кетса ҳайрон қолган бўлардим", - деди Невилл.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia