Невилл "Арсенал"дагиларнинг ҳакамни танқид қилиши ҳақида: "Ижтимоий тармоқлар бизнинг вақтларда бўлмасди"

Mirjalol Normatov
31 янв 2025
Собиқ футболчи Гари Невилл "Арсенал" футболчилари ва мухлисларининг ҳакамларга қилаётган танқиди ҳақида гапирди.

"Улар буни "коррупция" деб аташмоқда, яъни, ҳакамлар пул эвазига сотилган деб ўйлашяпти. Лекин табиийки, бундай эмас.

Биз ["Манчестер Юнайтед"] шундай клуб эдикки, ҳакамларга қарши менталитетни шакллантира олгандик. "Арсенал" ҳам шундай қиляпти, лекин ўйиндан кейин улар вазиятни юмшатиш ўрнига чигаллаштириб юборишмоқда. Сўнгги 12 ой давомида бу кўринди. 

Энди фарқ ижтимоий тармоқлар орқали кўзга ташланмоқда. Ўз вақтида биз ижтимоий тармоқлар орқали барча жойни ёндириб юбормасдик ва эҳтимолий коррупциялар ҳақида гап бўлмасди.

Ҳозир "Арсенал" футболчилари ва Микель Артетадан чиқаётган ғазабни сиз ҳам ҳис қилишингиз мумкин. Ижтимоий тармоқларда қаллоблик ва коррупция борасидаги гаплар кўпайиб кетди. Бизнинг давримизда қўлимизда телефон бўлмасди, ижтимоий тармоқларга кириб, ҳеч кимга босим ўтказа олмасдик", - деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail