Немис мухлислари плей-офф чипталарини қайтариб, уйга қайтишмоқда
30 июн 2018 13:45
Янгиликлар
Немис мухлислари плей-офф чипталарини қайтариб, уйга қайтишмоқда
Германия терма жамоаси мухлислари миллий жамоанинг ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидаги муваффақиятсизлигидан сўнг, плей-офф чипталарини қайтариб, уйга қайтишмоқда.
Қайтарилган чипталарни ФИФА расмий сайтида сотиб олиш мумкин.
ФИФА маълумотларига кўра, германиялик мухлислар жаҳон чемпионати ўйинлари учун 70 мингга яқин чипта харид қилишган. Мамлакат терма жамоаси ЖЧнинг плей-офф босқичига чиқа олмади.
"ФИФА чипталарини қайта сотиш 15 июлгача очиқ, мухлисларга вазиятни кузатишни маслаҳат берамиз. Бирор жамоа мухлислари қайтаралиган чипталар сони ҳақида аниқ маълумот бера олмаймиз" - дейилади ФИФА баёнотида.
Кўплаб немис мухлислари уйга қайтишга шошилишмоқда. Москвадан Германияга учадиган рейслар тўлган.
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар