Немис гранди Де Хеани ўз таркибида кўрмоқчи

Aslanov Jasurbek
15 авг 2023
"Бавария" Давид Де Хеани таклиф қилиш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Мюнхен клуби жароҳат туфайли яна 8-10 ҳафта майдонга туша олмайдиган Мануэль Нойер туфайли янги дарвозабон изламоқда.

Маълумотларга кўра, Германия чемпионлари "Манчестер Юнйатед" собиқ посбони билан музокараларни бошлашган.

Испаниялик айни дамда эркин агент мақомида. Де Хеанинг "Бавария"га ўтишига унинг молиявий талаблари ҳалал бериши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport1