

Ўйин ҳақида
- "Хоразм" ва "Арал" ўртасидаги ўйинлар "Турон" дербиси мақомини олган. Дербига хос қийин ўйин бўлди. Гол ура олмадик, агар гол урганимизда учрашув биз учун енгилроқ ўтган бўларди.
- Бугунги ўйинда гол киритилди, бироқ ҳисобга олинмади. Шу ҳақида фикрингиз?
- Ҳозир бу ҳақида фикр билдириш қийин. Вазият видео такрорини кўриб чиқиб, бирон хулоса бериш мумкин.
- Меҳмонлар "Хоразм" клуби намойиш этган ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?
- Рақиб жамоа ҳақида фикр билдириш тўғри эмас, уларнинг ўз мураббийлари бор.



