Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"

Aslanov Jasurbek
27 авг 2025
Пролига 13-туридан ўрин олган "Арал" - "ФарДУ" (2:0) учрашувидан сўнг "Арал" жамоаси бош мураббийи Неъматилло Қутибаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Жуда оғир баҳсни ўтказдк. Тўғрисини айтсам, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилди. Уларда кўп имконият бўлди, биз эса айниқса ўртада бир неча бор тўп йўқотдик. Агар юқори натижани ўйласак, бундай ўйнамаслигимиз керак бўлади.


- Рақибнинг аввалги ва ҳозирги ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Мавсумнинг иккинчи ярмидаги "ФарДУ" биринчи даврадаги жамоадан фарқ қилиши кўриниб турибди. Аввалги иккита баҳс бизнинг назоратимиз остида кечганди. Энди бўлса устунлик "ФарДУ" томонга ўтгандек. Бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман.


- Саламат Қутибаев билан Иззатулла Қутибаев эрта алмаштирилди. Бу нима билан боғлиқ?

- Саламат сариқ карточка олди ва ўйиндан келиб чиқиб уни алмаштирдик. Иззатулла эса бироз чарчаб қолди.


- Кейинги учрашув 20 кундан сўнг бўлади. Бу борада нима дея оласиз?

- Бу ҳақда ҳамма мураббийлар гапиряпти. Тақвим шундай экан, иложимиз йўқ. Жамоани 14 сентябрь куни бўладиган "Олимпик" билан ўйинга тайёрлаймиз.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia