

“Ибрагимович топ-футбочли эканлиги барчага маълум. Унга қарши бир неча бор майдонга чиқишимга тўғри келган. Фаолияти мобайнида у кўплаб совринларни ютган ва голлар урган. Шу сабаб унинг “МЮ”даги самарадорлигидан ажабланмадим.
Аммо 35 ёшда барча учрашувда майдонга чиқиш учун тайёр туриш... Англия футболи бошқаларникидан фарқ қилади. Аммо Ибра тезда унга мослашди ва мавсумни барқарор ўтказмоқда. Мен шундан ҳайратдаман.
Қачонки 35 ёшда тўп тепаркансан ҳаммаси сен ўйлаганчалик осон кечмайди. Мен 35 ёшдаман, очиғини айтсам, футболдан бироз чарчадим. Кўпроқ ҳордиқ чиқаргим келади. Ибрагимович эса ҳали ҳамон футболдан завқ олишда давом этмоқда ва ўзини яхши ҳис этаяпти”, дейди Видич.



