

Футболчилик фаолияти давомида бунгача фақат “Нефтчи”да ўйнаган Дилёрбек Ирматов куни-кеча жамоа билан хайрлашди. Катта эҳтимол билан 29 ёшли футболчи бекободликлардан тушган таклифни қабул қилган. Шу боис Ирматов яқин орада “Металлург” машғулотларига бориб қўшилади.



