Диёрбек Мирзабоев: “Одатда бир киши кам жамоага қарши ўйин кўрсатиш қийин”

Оқил Абдубарноев
16 окт 2022
Про лига 21-туридан ўрин олган “Янгиер” – “Зомин” (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Диёрбек Мирзабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Бугун Ислом Баратов ва Абдураҳмон Абдулҳақов каби асосий таркиб футболчиларининг майдонда йўқлиги барибир сезилди. Чунки захирамизда камчилик юзага келди. Натижада, биз U-19 жамоамиз футболчиларидан фойдаландик. Иккиси ҳам етакчи, улар бўлганда яхши бўларди. Баратов келгуси ўйиндан сафга қайтади, Абдулҳақов бўйича тартиб-интизом қўмитаси қарорини кутамиз.

- “Зомин” бир киши кам бўлиб қолди. Нега жамоа бундан унумли фойдаланиб, кўп гол ура олмади. Бунга нима сабаб бўлди?

- Одатда бир кишига қарши ўйин кўрсатиш қийин. Чунки футболчилар рақиб биздан майдонда камчилик деб, хотиржамликка берилади. Танаффусда ҳам футболчиларга тушунтирдим, ҳозир рақиб гол урса, ҳимояга ётиб олишини, кейинчалик янада қийин ҳолатга тушиб қолишимизни таъкидладим. Кўп вазиятларга эга бўлдик, бироқ бундан фойдалана олмадик. 

- Жамоанинг асосий мақсади қандай?

- Ҳозир чемпионатда 6 ёки 7 ўринни қўлга киритганимиз бизга ҳеч нима бермайди. Ҳолатимиздан келиб чиқиб айтсам, биз Про лигадан тушиб кетмаймиз. Буёғига U-19 жамоасидаги йигитларни асосий жамоага жалб қилиб, уларга ўйин амалиётини бермоқчимиз. “Зомин” билан баҳсда ҳам 4 нафар ёшлар жамоамиз футболчилари майдонга тушди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia