"Нефтчи" - халқаро мусобақа ғолиби!

Narzulla Saydullayev
21 окт 2019
Бугун Фарғонада бўлиб ўтган “Фарғона водийси кубоги" халқаро футбол мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Мусобақанинг бош соврини учун баҳс Фарғонанинг "Нефтчи" ва Қирғистоннинг "Нур-Баткен" жамоалари ўртасида ўтказилди.

Кескин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган учрашувда фарғоналиклар Мансур Саидов ва Дилшод Умурзақовларнинг киритган голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа кубогини бошлари узра баланд кўтардилар.

Шу тариқа 19-21 кунлари Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган "Фарғона водийси кубоги" халқаро футбол мусобақаси якунига етди.

“Фарғона водийси кубоги” халқаро турнири.

Финал баҳси.

“Нефтчи” (Фарғона) – "Нур- Баткен" (Қирғизистон) 2:0 (1:0)

Голлар:
Мансур Саидов (1:0), Дилшод Умурзақов (2:0)





Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia