UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  23 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  4 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  1 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  3 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  13 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  2 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  6 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  4 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  16

"Нефтчи" раҳбарияти "Odil Cup-2016" ёпилиш маросимида қатнашади Янгиликлар

"Нефтчи" раҳбарияти "Odil Cup-2016" ёпилиш маросимида қатнашади

Бугун "Imkon Plyus" савдо бренди ҳомийлигида бўлиб ўтаётган турниримизнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.
Уч кун давомида қизиқарли курашларга бой ва болалар учун ҳақиқий байрамга айланган фестивалимизнинг ёпилиши маросимида, Наманган вилоятининг расмийлари, федерация вакиллари ҳамда "Навбаҳор" жамоаси раҳбариятини келиши маълум бўлган.

Шунингдек, "Нефтчи" жамоасининг раҳбарияти ҳам мусобақанинг ёпилиш маросимида иштирок этишлари ва ўзлари иштирок этмаган ёш тоифаси, 2004 йилда туғилган футболчилар учун махсус номинация билан тадбирни безатишлари ҳақида айтиб ўтдилар.

Унга кўра, 2004/05 йилларда таваллуд топган жамоалар ўртасида қатнашган энг яхши футболчиларни, қуйидаги номинация асосида, футболимиз фахрийлари тақдирлайдиган бўлдилар:

Энг яхши посбон - Шерзод Раимжонов (жамоанинг спорт директори)
Энг яхши ҳимоячи - Андрей Фёдоров (бош мураббий)
Энг ярим ҳимоячи - Мурод Исмоилов (катта мураббий)
Ҳужумчи - Рустам Абдуллаев (клуб раиси)

Мусобақанинг ёпилиш маросими соат 18:30да бўлиб ўтади. Унда Одил Аҳмедов ҳам иштирок этади.
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика