UZ

Сўнгги янгиликлар

20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6

"Нефтчи": Ўринбосарларимиз очко йўқотишди (ФОТО+ВИДЕО) Янгиликлар

"Нефтчи": Ўринбосарларимиз очко йўқотишди (ФОТО+ВИДЕО)

Теглар :  СўғдиёнаНефтчи
Ёшлар лигасининг навбатдаги турида Баҳром Ҳайдаров устозлигидаги “Нефтчи” ёшлар жамоаси ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилди.

Баҳс голларга бой бўлди. Дастлабки гол биринчи бўлимнинг сўнггида киритилди. Муҳсин Убайдуллаев ўз фаоллигининг эвазига ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни марказга ташлади. Ҳужум марказида турган Хуршид Асқаралиев алдамчи усулда тўпни осонлик билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Биринчи тайм ёш фарғоналикларнинг ҳисобдаги устунлиги билан хотима топди.

Меҳмонлар мазкур голга иккинчи бўлимда жавоб қилишди. Шохрух Достонов Шуҳрат Раҳмонов қўриқлаётган дарвозага йўл топди. Орадан кўп ўтмай заҳирадан майдонга тушган Абдураҳмон Абдулҳақов рақиб дарвозабонини ранжитди. Айнан унинг жавоб голи ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди.

Афсуски, сўнгги дақиқалар майдон эгаларига хиёнат қилди. Иккинчи бўлимнинг сўнггига келиб Шохрух Достонов яна бир бор гол урди ҳамда жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди. Якуний ҳисоб 2:2, дуранг!

Ёшларимиз баҳсда қуйидаги таркибда ҳаракатланди

Асосий таркиб: Абдумавлон Абдужалилов, Аброрбек Исмоилов, Исломбек Каримов, Абдуқодир Артиков, Хуршид Асқаралиев, Ҳусниддин Ғофуров, Жавоҳир Расулов, Муҳсин Убайдуллаев, Шодиёр Хожиматов, Миржамол Неъматов, Отабек Ҳайдаров

Захира: Шуҳратилло Раҳмонов, Фарход Намозов, Мурод Тўйчибоев, Сардорбек Исаков, Абдураҳмон Абдулҳақов, Ризо Айвазов

“Нефтчи” матбуот хизмати 




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика