UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  17 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили Янгиликлар

"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Россиялик экспертимиз барча баҳсли вазиятларни кўриб чиқди.

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали муаллифи) ва унинг ҳакамлар жамоаси Суперлиганинг 16-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

 

❌ "Нефтчи" - "Бунёдкор"

Фикримча, ҳакам сариқ карточка кўрсатиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдириб, нотўғри йўл тутган. ВАР вазиятга тўғри аралашди, ҳакам "Нефтчи" жамоаси ўйинчисига жиддий қоидабузарлик учун қизил карточка кўрсатиши лозим эди. У рақиб томон оёғини баланд кўтариб, оёқ кафтини қайириб, бутсасининг таг қисмини қурол сифатида ишлатди ва "Бунёдкор" ўйинчиси тезликда дарвоза томон ҳаракатланаётганда унинг тизза қисмига тегиб кетди. Бу жиддий қоидабузарлик бўлиб, жароҳат етказиш хавфини туғдиради.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Динамо" - "Навбаҳор"

Гол тўғри ҳолатда бекор қилинди: "Динамо" ўйинчиси пас узатилган пайтда ҳимоячилардан кўра дарвоза чизиғига яқинроқда жойлашганди. Таъкидлаш жоизки, ҳакам ёрдамчиси тўғри йўл тутиб, ҳужумни давом эттиришга имкон берди ва эпизод якунлангач, ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этиш ҳақида қарор чиқарди.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Динамо" - "Навбаҳор"

Ҳакамнинг "Навбаҳор" фойдасига пенальти белгилаши ва "Динамо" ўйинчисига сариқ карточка кўрсатишини тўғри қарор деб ҳисоблайман, ВАР ҳам ўринли аралашган. Ҳимояланаётган тараф аъзоси аниқ-равшан ҳолатда қўллари билан рақибини ушлаб қолган, ўша вазиятда тўп улар турган ҳудуд томон ҳаракатланаётганди. Бу қисқа муддатли эмас, балки узоқ давом этган "тўхтатиш" бўлиб, бунда икки томонлама кураш мавжуд эмас. "Динамо" жамоаси ўйинчиси атайин орқа тарафдан рақибини ушлаб қолган. Якуний қарор тўғри қабул қилинган.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Динамо" - "Навбаҳор"

Ҳакамнинг "Динамо" фойдасига пенальти белгилаш қарорини қўллаб-қувватлайман. Бироқ, менимча, ВАР бу вазиятга аралашмаслиги керак эди. Ҳакамнинг идеал жойлашувини алоҳида таъкидлаш лозим - у эпизодни аниқ-равшан кўрди. "Навбаҳор" ҳимоячиси рақибнинг ҳаракат йўналишини орқадан айланиб ўтиб, қўлларини ишлатди ва шу билан унинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилди. Тўғри, тўқнашу (контакт) минимал кўринишга эга, аммо вазиятда оёқ билан ҳам озгина тегиш бўлиши мумкин. "Динамо" ўйинчиси позиция учун курашда устунликка эришиб, олдинга ҳаракатланган. Орқадаги ҳимоячи эса унинг қўлини чирмаб, бироз орқага тортади ва шу билан ҳужумчининг мувозанатини бузиб, тезлигини пасайтирган.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Шўртан" - "Хоразм"

Эпизодда "Хоразм" ҳимоячисининг оёғи офсайд чизиғида қолгани сабабли, "Шўртан" ҳужумчиси тўғри ҳолатдан югуриб чиқиб кетишга муваффақ бўлди. Ҳакам ёрдамчисининг ўйиндан ташқари ҳолатни белгиламаслик ҳақидаги яхши ва жасур қарорини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Сурхон" - "Қизилқум"

ВАРнинг қарори ўғри, энг муҳими, бош ҳакамга вазият жуда яхши кўрсатиб берилди. "Сурхон" ҳимоячиси оёғини ҳужумчи оёғининг ён томонига ташлаган, аммо улар орасида ҳеч қандай тўқнашув мавжуд эмас. "Қизилқум" ўйинчиси ҳакамни алдашга уринмоқда, шу боис, бу ҳолат симуляция ҳисобланади. Пенальти тўғри бекор қилинди, ҳужумчига эса сариқ карточка кўрсатилиши керак эди.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Сурхон" - "Қизилқум"

Бу ҳолатда эса "Қизилқум" фойдасига пенальти белгиланиши лозим эди. "Сурхон" ҳимоячисининг қўли гавдасидан узоқлашган ҳолда, тана майдонини кенгайтирган, шунингдек, тўп томон ҳаракат ҳам бўлган. Зарба берилгач, тўп қўлга тегиб, тезлиги пасайган ва учиш йўналиши ўзгарган. ВАР вазиятга тўғри аралашган, бироқ бош ҳакам негадир пенальти белгиламасликка қарор қилган.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТНИ ТОМОША ҚИЛИШ


Шу тариқа, Суперлиганинг 16-тур ўйинларида ҳакамлар иккита хатога йўл қўйишган.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика