"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди
29 июл 2024 16:20
Янгиликлар
"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди
Муҳаммадали Ҳолматов фаолиятини БАА Пролигасида давом этиради.
"Нефтчи" ўринбосарлар сафида ҳужумкор ўйинлари билан жамоанинг муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшиб келган иқтидорли футболчи Муҳаммадали Ҳолматов жамоани тарк этди.
Жорий йилги мавсумда "Нефтчи"нинг ўринбосарлар таркибида жами 11 та учрашувда майдонга тушган Муҳаммадали 1 та гол киритди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
"Жамоамиз ва кўп сонли мухлисларимиз номидан Муҳаммадали Ҳолматовга "Нефтчи"да олиб борган фаолияти учун самимий миннатдорчилик билдириб, янги жамоасида катта ютуқ ва марраларга етишишида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз", - дейилади клуб хабарида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар