

Аввалроқ португалиялик футболчи "Юве"ни тарк этмоқчи ва уни дастлабки дақиқалардан таркибга киритмасликни сўраганлиги ҳақида маълумот берилганди.
"У таркибда бўлмаганида сенсация яратмаслик керак. Бу қарор футболчи билан биргаликда қабул қилинган. Шубҳасиз, мавсум бошида у яхши формада эмас.
Мураббий ҳозирда мукаммал бошланғич таркибдан фойдаланмоқчи. Масалан, Жоржо Кьеллини бугун ҳам захирада қолди.
Ушбу мавсумда Роналду "Ювентус"да қолишини тўлиқ ишонч билан тасдиқлай оламан", — деди Недвед.



