

25 ёшли нигериялик футболчи тиззасидаги жароҳат сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
"Ндиди жорий мавсумда ўйнамайди. Бу бизни хафа қилади, аммо у келаси мавсумга тайёргарлик кўради. У операцияга сабаб бўлган ёқимсиз жароҳат олди ва у эндиликда июнга қадар тикланади", - дейди Рожерс.
Ндиди жорий мавсум барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.



