

Иккинчи даврага жиддий тайёргарлик кўраётган биринчи лига вакили Тошкентнинг "НБУ-Осиё" клуби эртага навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу галги рақиб пойтахтнинг яна бир жамоаси олий лига вакили "Обод" клуби бўлади. Бундан олдин "банкчилар" "Пахтакор" 1:1, "Қизилқум" 0:0 ва "Динамо" 1:2 жамоаларига қарши назорат учрашувларини ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, эртага бўлиб ўтадиган назорат учрашуви "Обод" қароргоҳида соат 18:00да бошланади.



