UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07Кавани бутсаларини михга илди  3 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  1 12:16Уоткинс: "Эмери — тактик даҳо"  3 11:48Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"  0 11:21Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди  5 10:55"Хоразм" яна уч нафар футболчиси билан янги шартномалар имзолади  2 10:31"Нефтчи" яна уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  8 10:16Трансфермаркт нашри 2025 йилда энг кўп нархи тушган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди  0 09:50"Сепахон" менежери Игорь Сергеев ҳақидаги саволга жавоб берди  4 09:23Туркия Суперлигаси. Шомуродов яна бир кўрсаткичда етакчилик қилмоқда  3 08:56Ўзбекистон МТЖ ЖЧ олдидан сўнгги йиғинини қачондан бошлаши маълум  3 08:30Ўзбекистонлик футболчи Қозоғистон чемпионатида тўп тепган легионерлардан иборат рамзий терма жамоадан ўрин олди  0 08:03Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин  21 07:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси "Брага"да?  5 02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  11

Назорат учрашуви. “Қизилқум” –“Истиқлол” (Душанбе) 1:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Қизилқум” –“Истиқлол” (Душанбе) 1:1

Тошкентда ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинининг сўнгги кунида “Қизилқум” футболчлари Тожикистон чемпиони, Душанбе шаҳрининг “Истиқлол” жамоасига қарши майдонга тушишди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланган бўлсада, кейинчалик ташаббус навоийликлар томонида бўлди. Неманья Йованович, Дониёр Усмонов, Эркин Бойдуллаев томонидан йўлланган зарбаларни меҳмонларнинг легионер посбони Стошич муваффақиятли бартараф этиб турди. Бир вазиятда Григалашвилининг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимда ҳам навоийликлар ташаббусни ўз қўлларида сақлаб туришди. Аммо тожикистонлик футболчиларнинг кам сонли ҳужумларидан бири гол билан якунланди. Сергей Зеньконинг кучли зарбаси ҳимоячиларимиздан бирига тегиб йўналиши бироз ўзгартирди ва дарвозанинг узоқ бурчагига бориб тушди. Шундан кейин ҳам “Қизилқум” футболчилари ҳужумкорлини сусайтиришмади. 75-дақиқада Эркин Бойдуллаевнинг узоқ масофдан йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячиларидан бирига тегиб, “рикошет” ҳолатида дарвоза тўридан жой олди – 1:1. Бўлим охирларида навоийликлар сардори жамоасига ғалаба тақдим этиши ҳам мумкин эди. Дарвозабон билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб борган тажрибали ярим ҳимоячи тўпни ўзиданда қулайроқда турган шеригига оширишга уринди ва тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. Натижада томонлар учрашувни дуранг билан якунлашди.

Назорат учрашуви. 23.03.2018.

“Қизилқум”- “Истиқлол” (Душанбе) 1:1.

Тошкент. ЖАР стадиони.

Бошҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.

Қизилқум”: Евгений Черемисин, Муҳсин Убайдуллаев, Файзулла Қамбаров, Гиорги Квесиешвили, Шерали Жўраев, Эркин Бойдуллаев, Самандар Шодмонов (Нодирхон Камолов, 46), Миржалол Қосимов, Дониёр Усмонов (Акмал Рустамов, 46, Элгужа Григалашвили, Неманья Йованович (Андрей Сидоров, 80).

Истиқлол”: Стошич, Барановский, Асроров, Жалилов, Жўрабоев, Назаров, М. Ҳасан, Тихоновецкий, Фатхуллоев, Восиев, Зенько.

Голлар: Эркин Бойдуллаев (75) – Николай Зинько (67).

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика