UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  72 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:48"Рома", "Милан", "Ювентус" ва "Интер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  13 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  3 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0 22:18Суперлига. "Хоразм"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси "Машъал" билан баҳсда якунланди  12 21:52Бизда ҳам пляж футболи бўладими?  3 21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  14

Назорат учрашуви: "Олмалиқ" - "Динамо" (Батуми, Грузия) 1:2 Янгиликлар

Назорат учрашуви: "Олмалиқ" - "Динамо" (Батуми, Грузия) 1:2

Теглар :  Олмалиқ
Бугун “Олмалиқ” Анталиядаги давом этаётган ўқув-йиғини давомидаги бешинчи назорат ўйинини ўтказди.

Рақиб аввал хабар берганимиздек, "Вит Джоржия" бўлмади. Тайёргарлик жараёнида юқори лига вакили билан ўйнаш истаги борлиги сабаб, Грузия олий лигаси вакили "Динамо" (Батуми) билан ўртоқлик ўйини ўтказилди. Грузия чемпионатида ўз гуруҳида иккинчи ўринда кетаётган батумиликларга қарши ўйин ҳам қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди. Вазиятлардан фойдаланиш борасида устунлик қилган рақиб бу учрашувда 2:1 ҳисобида зафар қучди.

“Олмалиқ” сафида ягона голни бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Камолиддин Мурзоев киритди. Жароҳатдан фориғ бўлиб захирадан майдонга тушган ҳужумчи 88-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди.

Ўртоқлик учрашуви. 17 февраль

Белек шаҳри. IS Santay футбол майдони.

"Олмалиқ" - "Динамо" Батуми 1:2

Голлар: Камолиддин Мурзоев 88 - Ника Кванталиани 2, Терур Шониа 58.

"Олмалиқ": Тўраев, Иномов, Муллажонов, Касминин, Бердимуродов, Мухторов, Григалашвили, Исаев, Раҳматуллаев, Усмонов, Ўринбоев.

Захирадагилар: Ходжаев, Зиёвутдинов, Ҳожиакбаров, Азиз Суюнов, Шохрат Союнов, Пасичник, Жўраев, Норбеков, Ражабов, Ғуломов, Клишин, Мурзоев.

"Динамо" Батуми: Рома Такидзе, Мирза Фартенадзе, Гела Гогитидзе, Анзори Сухиашвили, Давид Кверквелия, Торнике Тархнишвили, Терур Шония, Гиорги Кавтарадзе, Фониава, Вако Тевдорадзе, Ника Кванталиани.

Захирадагилар: Толик Тимофеев, Гиорги Чкуасели, Геги Кекуа, Важа Коридзе, Гиорги Кутелиа, Ника Мгеладзе, Михаил Горелишвили, Бека Вартанидзе.

Ҳакамлар: Козик Ярослав, Ярмолинский Леонид, Еремеев Андрей. Захира ҳаками Романов Виталий.

Назоратчи Петров Владимир

Бу баҳсда Кумиков жамоаси таркибида "Олтин аср" ҳамда Туркманистон терма жамоаси футболчиси Шохрат Союнов ҳам майдонга тушди. Мурзоев урган голда у тўпни етказиб берди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика