UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   2 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  1 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  4 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  7 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  5 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  5 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  12

Назорат учрашуви. “Цементчи” - “Нефтчи” 1:0 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Цементчи” - “Нефтчи” 1:0

Куни кеча “Цементчи” Қувасойда сўнгги назорат учрашувини “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказди.

Ушбу учрашув назорат ўйини бўлишига қарамай мухлислар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Қизиқарли баҳсни кузатиш учун стадионга 400 дан ортиқ мухлис ташриф буюрди. Бу кўрсаткич эса баъзи бир олий лига жамоаларининг марказий учрашувига кирадиган мухлислар сонидан бироз кўпроқ. Қолаверса ўйинни бир қатор расмий инсонлар билан биргаликда Андрей Фёдоров, Рустам Абдуллаев ва Шерзод Райимжоновлар хам синчиковлик билан кузатиб боришди. Учрашув анча муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. “Нефтчи” жамоаси таркибида  Акром Бахриддинов, Бахтиёр Ёқубов, Мухсин Убайдуллаев, Хусниддин Ғофуров, Саиджон Абдужабборов, Фурқат Ҳасанбоев, Жавоҳир Расулов, Отабек Исроилов, Мўйдин Мамазулумов каби тажрибали ва иқтидорли футболчилар дастлабки дақиқалардан майдонда харакатландилар. Фарғоналиклар таркибида “Цементчи”нинг собиқ ёш иқтидорли химоячилари Жамшид Қобулов ва Баҳодир Қодировлар хам майдонга тушганликлари эътиборга молик. 

Ушбу футболчиларга қарши мураббийларимиз ҳам анчагина янгиланган ва оптималлашган таркибни майдонга тушурди. Учрашув давомида ҳар иккала жамоа ҳужумкорлик билан ҳаракатланганлиги боис дарвозалар олдида тез тез хавфли вазиятлар уюштирилиб турилди. Учрашувнинг 65-дақиқасида “Нефтчи” жамоаси дарвозасига яқинроқ жойда меҳмонлар ўйин қоидасини бузди. Тўп ёнига Раҳматилло Мелибоев яқинлашиб келди ва бурчакроқдан жарима зарбасини амалга оширди. Жаримадан узатилган тўпни ҳужумчи Даврон Исоқов “Нефтчи” дарвозасига жойлаб қўйди ва жамоаси ғалабасини таъминлади 1:0. Учрашувда бошқа гол киритилмади ва “Цементчи” ўртоқлик назорат учрашувида “Нефтчи” жамоаси устидан кичик хисобда ғалаба қозонди.


“Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика