

Унда "Сурхон" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундай қилиб, "Навбаҳор" клубининг 6та ўйинлик "қуруқ серия"си якунига етди. Наманган жамоаси сўнгги бор 14-турда "Сўғдиёна" билан баҳснинг 21-дақиқасида гол ўтказиб юборганди. Шундан кейин кетма-кет олтита учрашувда ҳеч бир жамоа "лочинлар" дарвозасини ишғол қила олмаганди.
Бугун "Сурхон" ҳужумчиси Мурод Бобожонов "Навбаҳор" дарвозасини 52-дақиқада ишғол қилди ва Ўткир Юсуповнинг "қуруқ серия"си 661-дақиқада барҳам топди.



