

Championat.asia маълумотларига кўра, «Навбаҳор» ҳужумчиси Руслан Жиянов Олимпия терма жамоасидан чақирув олган. Шунингдек сўнгги вақтларда терма жамоа йиғинларига чақирилмай қўйилган «Динамо» ҳимоячи Одилбек Абдумажидовни ҳам Тимур Кападзе бўлажак йиғинларга чақирган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Доҳада ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Тимур Кападзе шогирдлари йиғин доирасида Қатар U-23 терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.



