

Кескин курашлар остида ўтган мазкур ўйинда Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 3:1 ҳисобида зафар қучиб, Туркиядаги дастлабки ғалабани нишонлашди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу учрашувдаги барча голлар биринчи бўлимда урилди.
"Лочинлар"нинг голларига Забиҳилло Ўринбоев (8), Иван Соловьёв (41) ва Славиша Стоянович (44) муаллифлик қилишган бўлса, “Валмиера”нинг ягона голи грузиялик ярим ҳимоячи Лука Силагадзе (43) ҳисобига ёзилди.
"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Мирзоҳид Ғофуров, Даврон Ҳошимов, Никола Тасич, Сардор Теляков, Эҳсони Паншанбе, Иван Соловьёв, Марко Путинканин, Қувондиқ Рўзиев, Забиҳилло Ўринбоев, Славиша Стоянович.
Захирадан майдонга тушганлар: Баҳром Абдураҳимов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.



