“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди
24 июн 01:54
Янгиликлар
“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди
Уни Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов олиб борди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Шу кунгача “Навбаҳор” ПФК вице-президенти сифатида фаолият юритган Отабек Арифович Саматов "Навбаҳор" футбол академияси бошқарув тизимига ўтказилди ва "Навбаҳор" жамоасининг селекция масалалари билан шуғулланадиган бўлди.
Шундан сўнг, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович клубнинг янги раҳбарларини таништирди. Унга кўра, Наманган шаҳар Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев “Навбаҳор” ПФК президенти, Наманган вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган Акрамжон Дедабаев клуб вице-президенти этиб тайинланишди.
Вилоят ҳокими клубнинг янги раҳбарларига “Навбаҳор”даги фаолиятида омад тилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар