UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  32 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  251 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  9 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  2 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

"Навбаҳор" Мурзаевнинг жамоага келганини тасдиқлади Янгиликлар

"Навбаҳор" Мурзаевнинг жамоага келганини тасдиқлади

Ёзги трансфер “ойнаси”дан самарали тарзда фойдаланиб, ўз таркибини кучайтиришга ҳаракат қилаётган "Навбаҳор" таркибига қирғизистонлик тажрибали ҳужумчи Мирлан Мурзаев қўшилди.

Мурзаев 1990 йил, 29 мартда Қирғизистоннинг Боткент вилояти, Сулюкта шаҳрида туғилган.  

Футболчилик фаолияти давомида Қирғиз Республикасининг “Мурас - Спорт” (Бишкек, 2006 йил), “Дордой” (Бишкек, 2007-2010, 2012-2013, 2014-2015, 2019-2021 йиллар), “Кара-Балта” (Кара-Балта, 2018 йил), Россиянинг “Локомотив” (Москва, 2010 йил), Туркиянинг “Денизлиспор” (Денизли, 2014 йил), “Афжет Афьонспор” (2015-2016 йиллар), “Ушакспор” (2016-2017 йиллар), “Серик Беледиеспор” (2017-2018 йиллар), “Сомаспор” (2018-2019 йиллар), Исроилнинг “Хапоэль” (Петах-Тиква, 2011-2012 йиллар), Кипрнинг “Доган Турк Бирлиги” (2019 йил), Ҳиндистоннинг “Ченнайин” (Ченнайи, 2021 йил) жамоаларида ўйнаган.

Мирлан Мурзаев жорий мавсумнинг 1-даврасида Қирғиз Республикасининг “Олға” (Бишкек) жамоасида тўп тепган.

Тажрибали ҳужумчи Қирғизистон ёшлар (2009 йил), Қирғизистон олимпия (2010 йил) терма жамоаларида ўйнаган. 

Мурзаев 2009 йилдан буён Қирғизистон миллий терма жамоасига номзод футболчи саналади ва шу кунгача ўз юрти миллий терма жамоаси таркибида 55 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та голга муаллифлик қилган. 

Жумладан, шу йилнинг март ойида Наманганда бўлиб ўтган Navruz Cup – 2022 турнирида миллий терма жамоамиз дарвозасига ҳам гол уришга муваффақ бўлган (ўша ўйинда терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган).       

Биз Мирлан Мурзаевга “Навбаҳор”даги фаолиятида омад ёр бўлиб, “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика