UZ

Сўнгги янгиликлар

22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  1 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  5 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  1 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  25 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  6 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  11 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  3

"Навбаҳор" ҳимоячиси: "Менинг қайси футболчидан кам жойим бор, билмайман" Янгиликлар

"Навбаҳор" ҳимоячиси: "Менинг қайси футболчидан кам жойим бор, билмайман"

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси жорий мавсум аввалида таркибини бир нечта футболчилар билан кучайтириб олганди.

Биринчи давра давомида янги келган футболчиларнинг аксариятига ўйин амалиёти берилган бўлса, яна айримлари ҳамон захирада имконият кутмоқда. Ўтган мавсум "Андижон"да тўп тепган ҳимоячи Хушнудбек Авилов бу йил "Навбаҳор" сафида битта баҳсда майдонга тушди. Давралар оралиғида "Андижон"га қайтиши кутилган ҳимоячи мавсумни "лочинлар" билан тугатиб қўйишни лозим топди. Футболчи билан суҳбат давомида амалиётсиз қолиб кетаётгани, жамоасини ўзгартирмагани ва бошқа саволларга жавоб олдик. 

-  Мавсум бошида катта ниятлар билан "Навбаҳор"га кўчиб ўтган эдингиз. Очиғи "Андижон"даги яхши спорт формасидан кейин бундай тарзда захирада қолиб кетишни ўйлаганмидингиз? Мана мавсум ўртасидамиз, афсусланиш, ачиниш ҳиссиётлари бўлдими?

-  Тўғри айтдингиз. "Навбаҳор"га катта мақсадлар билан келгандим. Лекин захирада ўтириб қолмоқдаман. Бошида раҳбарият ўйин амалиёти бўлади, деганди. Кўриб турганингиздек акси кузатиляпти. "Навбаҳор"га ўтганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Бу менга келажакка сабоқ бўлди, дея оламан. 

- Ёзда "Андижон" жиддий қизиқиш билдирган экан. Ўша пайт жамоа тажрибали ҳимоячига эҳтиёж сезаётганди. Клубнинг молиявий таклифи сизни қониқтирмадими ёки бошқа сабаблар ҳам борми? 

- Ҳа, "Андижон" қаттиқ қизиқди. Аммо Самвел Вячеславович қўйиб юбормади. "Андижон"га борганимда ҳам пул учун эмас, ўйин амалиётига эга бўлиш учун борар эдим. Афсуски, бу амалга ошгани йўқ. 

- Мураббийлар билан клубдаги ҳолатингиз ҳақида гаплашиб олдингизми?

- Самвел Вячеславович билан гаплашиб олганман. Ушбу мураббий қўл остида 6 йил тўп тепганман. Менга албатта имконият бераман, деганди. Ҳозирча сабр қилиб кутмоқдаман. 

- Балки жамоа танлашда адашгандирсиз? Футболчи учун танлов кўп нарсани ҳал қилиб бериши мумкин...

-  Фикрингиз тўғри. Футболда жамоа танлаш муҳим. Бугунги кунда кўп нарсаларни ўйламоқдаман. Аниқроғи ишонч билдиришларини. Қайси футболчидан кам жойим бор билмайман. Майдонга туширишса ўзимни кўрсатаман. 

- Афтидан вазият шундай давом этса қишда сизни бошқа бир клубда кўришимиз мумкинми?

- Шартномам йил якунида тугайди. Катта эҳтимол билан насиб қилса легионерга айланишим мумкин. 

- "Навбаҳор" иккинчи даврани кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Жамоанинг ўйинида тартиб юзага келди. Натижалар ҳам секин-аста ижобий кўриниш олмоқда. Бу Самвел Бабаяннинг келиши билан боғлиқми? Жамоа ниҳоят мураббийга ёлчигандек...

- Албатта. Самвел Вячеславович келгач натижалар ҳам яхшиланмоқда. "Навбаҳор"га айнан шундай мураббий керак эди. Биласизми, жамоа раҳбари Отабек ака ҳам  катта ёрдам бермоқда. Молиявий томондан, ҳар томонлама шароит яратиб берганлар. Худо хоҳласа кучли учликка кира оламиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика