

Турнинг марказий қарама-қаршиликларидан бири "Пахтакор" - "Навбаҳор" жамоалари ўртасида бўлди. Қизиқарли кечган беллашувда "лочинлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа "Навбаҳор" 21-асрда илк бор Суперлига доирасида "шерлар"ни меҳмонда енгди. Жамоа бунга қадар фақат бир маротаба 1995 йил "Пахтакор"дан сафарда 3 очко олган эди.



