UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  1 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  10 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4

"Навбаҳор" дастлабки йиғинни мағлубият билан якунлади Янгиликлар

"Навбаҳор" дастлабки йиғинни мағлубият билан якунлади

Теглар :  Навбаҳор
"Навбаҳор" бугун Тошкентда ташкил этилаётган ўқув-машғулот йиғинининг дастлабки босқичини якунлади.

Дастлабки йиғин сўнггида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасига назорат ўйини ўтказилди. "Қалдирғочлар" билан ўтган баҳсда 1:2 ҳисоби қайд этилди.

"Бунёдкор"нинг ҳар икки бўлимда урган биттадан голига "лочинлар" Азамат Алланиёзовнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришди. Алланиёзов пенальтидан самарали фойдаланди.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Абдумавлон Абдужалилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Авазбек Маматҳўжаев, Мирзоҳид Ғофуров, Остон Ўрунов, Аъзам Алиев, Дилшод Шарофиддинов, Зоҳир Пиримов, Азизбек Турғунбоев, Азамат Алланиёзов.
Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматханов, Илҳом Бойдедаев, Равшан Хурсанов, Аббос Ғуломов, Шоҳзамон Ҳайруллаев.

Учрашувда кичик жароҳат туфайли Дилшод Жабборов, Аюбхон Нўъмонов ва Янис Линдалар иштирок эта олишмади. Мазкур ўйиндан сўнг футболчиларга қисқа муддатлик таътил эълон қилинди. 23 январь куни жамоа аъзолари Тошкентда тўпланиб тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришишади.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика