

Турсунбоев тошкентликлар сафида машғулотларда иштирок этаётганда “Обод” Акмалга кўп муддатлик шартнома таклиф қилганди, бироқ бундай таклифга посбон розилик билдирмади ва жамоани тарк этганди.
Шундан сўнг, футболчи “Навбаҳор” сафига қўшилганди. Дарвозабон “лочинлар” билан бир неча ўртоқлик ўйинларида иштирок этди. Лекин “Навбаҳор” посбонга жавоб бериб юборди. Айни дамда Акмал Турсунбоев эркин агент ҳисобланади ва ўзи учун мос жамоа изламоқда.




