Навас "Реал"га ёрдам бера олмайди
19 авг 2016 14:23
Янгиликлар
Навас "Реал"га ёрдам бера олмайди
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг илк икки учрашувида дарвозабон Кейлор Навас хизматларидан фойдалана олмайди.
"Қироллик клуби" ЛаЛиганинг биринчи турида "Реал Сосьедад" меҳмони бўлади, иккинчи турда эса "Сельта"ни қабул қилади. Бу ўйинлар 21 ва 27 август кунлари бўлиб ўтади.
Навас жароҳат туфайли операция столига ётди ва айни дамда даволаниш жараёнини давом эттирмоқда. Унинг ўрнини Кико Касилья эгаллайди.
Тахминларга кўра, Навас "Осасуна"га қарши бўлиб ўтадиган баҳсга тайёр бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар