UZ

Сўнгги янгиликлар

02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  31 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  13 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  8 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

"Насаф": Ёш футболчиларимиз Бахтиёр Давлатов хотира турнирида иштирок этишади Янгиликлар

"Насаф": Ёш футболчиларимиз Бахтиёр Давлатов хотира турнирида иштирок этишади

Халқимизда хотира муқаддас деган ибора мавжуд. Ўтганларни ёдга олиш, улар амалга ошириб кетган ишларини эслаш жуда яхши одат.

Бахтиёр Давлатовни мамлакатимиз футбол ишқибозлари яхши эслашади. Янгиерда туғилиб ўсган Бахтиёр Давлатов 36 ёшида футболчилик фаолиятини тугатганди. Шундан бери “Машъал”, кейинчалик “Янгиер” жамоасида маъмур сифатида ишлаб келаётганди. Бахтиёр Бойжонович ҳаёт бўлганида 48 ёшни қарши олган бўлар эди. Айниқса унинг воҳамиз футболига қўшган ҳиссаси ҳам эътирофга лойиқ. Унинг “Машъал” ва “Насаф” жамоалари сафида кўрсатган ёрқин ўйинлари ҳамон мухлислар ёдида.

Ўз вақтида “Янгиер”, “Косонсой”, “Металлург” сингари клубларда ҳам тўп сурган иқтидорли ҳужумчи Бахтиёр Давлатов 2013 йил оламдан ўтган эди.

Янгиер шаҳрида кейинги йилларда ташкил этилаётган Бахтиёр Давлатов хотира турнири оммавийлашиб бормоқда. Бу турнирга қизиқиш йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мазкур турнирда “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиларидан иборат жамоаларимиз ҳам фаол иштирок этиб келишади.

Бугун эрта тонгда Жасур Ибрагимов ва Умар Раҳматиллаев мураббийлик қилаётган 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиздан иборат жамоамиз Янгиер шаҳрига жўнаб кетишди. Улар бу йил ҳам хотира турнирида иштирок этишади. Ўйинлар Янгиердаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика