UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  9 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

“Насаф” янги мавсум тайёргарлигини Драган Черансиз давом эттирмоқда Янгиликлар

“Насаф” янги мавсум тайёргарлигини Драган Черансиз давом эттирмоқда

Теглар :  Насаф
XXVI Ўзбекистон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган, “Насаф” футболчилари дам олишдан қайтиб келишди ва 15 декабрдан ўз қароргоҳида янги мавсум тайёргарлигини бошлади.

Машғулотлар клуб қароргоҳида бўлиб ўтмоқда. Машғулотларда Дониёржон Нарзуллаев, Азизжон Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Бобир Абдухолиқов ва Одилжон Ҳамробеков иштирок этишмаяпти. Ўзингизга маълум, ушбу футболчилар 2018 йил 21 январгача U-23 терма жамоамиз ихтиёрида бўлишади.

Сербиялик легионер ҳужумчи Драган Черан 20 декабрдан машғулотларга қўшилади. Яна бир легионер Игорь Голбан эса машғулотларга 15 декабрдан киришган.

“Насаф” 22 декабрь куни U-23 терма жамоамиз билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу учрашув, шу куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 15:00да бошланади.

Жамоанинг декабрь ойидаги режасига кўра, 26 декабрь куни футболчиларимиз тайёрлиги бўйича норматив топширишади ва шу куни тантанали тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этишади. Декабрь ойи тайёргарлик машғулотлари 28 декабрь куни ниҳоясига етади. Шу куни жамоамиз яна бир назорат учрашувида майдонга тушиши мумкин. Шундан сўнг футболчиларимиз янги йил байрами муносабати билан қисқа таътилга чиқишади.

Мухлисларни кўпроқ қизиқтирадиган таркибдаги ўзгаришлар ҳақида ҳозирча янгилик йўқ.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика