

Ушбу мусобақада “Насаф” футбол мактабининг 2007 йилда туғилган, Зафар Очилов қўл остидаги тарбияланувчиларидан иборат жамоамиз иштирок этишди.
Футбол мусобақаси фестивал тарзида ўтказилди, жамоамиз мусоабқада иккита ғалаба ва бир мағлубият қайд этишди. Шунингдек битта ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказишди. Бу ўртоқлик учрашувида тарбияланувчиларимиз йирик ҳисобда зафар қучишди.
Мусобақа якунига еткач, ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга кубок, диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.



