

Тошкентнинг "Пахтакор" ва "Локомотив" клублари ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин.
Championat.asia сайти маълумотларига кўра, пойтахтнинг икки жамоаси ФИФА кунлари доирасида роппа-роса бир ҳафтадан сўнг, 21 март куни беллашиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Локомотив" — "Пахтакор" учрашувида мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Чемпионатнинг навбатдаги тур баҳслари 28 март куни бошланади.


