UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  60 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  0 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  1 22:48"Рома", "Милан", "Ювентус" ва "Интер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  12 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  3 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0 22:18Суперлига. "Хоразм"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси "Машъал" билан баҳсда якунланди  8 21:52Бизда ҳам пляж футболи бўладими?  3 21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  12 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  84 21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0

Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди? Янгиликлар

Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?

"Kelajak Yulduzlari company" бу йил Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги" мусобақани ташкил қилди.

Бу болалар турнирларини ўтказадиган компания учун еттинчи "Наврўз Кубоги" бўлди. Унинг бу йилдан бошлаб собиқ футболчиларнинг хотирасига ҳам урғу берилаётгани таҳсинга сазовордир. Бир ҳафта давом этган турнир айтиш мумкинки юқори савияда ташкиллаштирилди. Мусобақа Trastbank томонидан молиялаштирилди ва "Пахтакор" ҳамда "Локомотив" жамоалари билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Дастлаб 2014, 2015 йиллар ўртасидаги финал ўйинлари бўлиб ўтди. U-9 ёш тоифасидагилар ўртасида "Зарафшон Прогресс" ва БЎСМ-16 бронза медалларига эга чиққан бўлса, финалда "Феникс" ва "Кимёгар" жамоалари тўқнаш келишди. Унда омад "Феникс"га кулиб боқди. 


U-9 2015 йиллар

1/2 финал

24 март

"Феникс" - "Зарафшон Прогресс" 6:0

БЎСМ-16 - "Кимёгар" 1:3

25 март 

3-ўринлар учун 

"Зарафшон Прогресс" - БЎСМ-16 1:4

Финал

"Феникс"  - Кимёгар 2:0


U-10 ёш тоифасида эса бронза медаллари "Future Stars" ва "Феникс" қўлга киритди.  Чемпионлик "Уйчи  2 СМ" жамоасига насиб қилди. Улар финалда "Ёш Гвардия"дан устун келишди, 2:0. 


U-10 2014 йиллар

24 март 1/2 финал 

"Феникс" - "Ёш Гвардия" 5:5 (пенальтилар сериясида 4:5)

"Уйчи 2 СМ" - "Future Stars" 3:0

1/2 финал 5-8-ўринлар учун 

"Голеадор" - "Истиқлол БФК" 5:5 (пенальтилар сериясида 0:2)

"БФК Азия" - "Қизилқум Кидс" 2:2 (пенальтилар серияси 2:3)

 25 март 

3-ўринлар учун 

"Future Stars" - "Феникс" 2:3

Финал 

"Ёш Гвардия" - "Уйчи СМ 2" 0:2


Айтиш мумкинки, финал учрашувига ўз вақтида Дилмурод Назаров билан бир сафда тўп тепган Ёрқин Назаров, Шуҳрат Мақсудов, Павел Бугало, Жафар Ирисметов ва футболчининг фарзандлари ташриф буюрди ва болаларга келажакда омад тилаб, ўз маслаҳатларини беришди. 




Ёрқин Назаров - Авваламбор турнирнинг барча ташкилотчиларига катта раҳмат айтаман. Дилмуродни хотирлаб шундай мусобақа ўтказишгани учун миннатдорчилик билдираман. Турнирни бошлаб олдик. Энди ҳар йили анъанавий тарзда ўтказишни ният қилганмиз. Ёш футболчиларимизга омад тилайман. Ҳаммалари яхши инсон ва терма жамоа байроғини юқорига кўтарадиган футболчи бўлиб бўлиб етишишсин.

Шуҳрат Мақсудов - Жуда ҳам хайрли ишга қўл уришди. Ташкилотчиларга катта раҳмат. Дилмурод ҳақида фақат илиқ фикр билдиришим мумкин. Дилмурод нафақат футболда, балки теннис, шахмат исталган мусобақада ютқазишни ёқтирмасди. Майдонда жангчи эди. Жойи жаннатдан бўлсин. Турнирга келсак, бундай мусобақалар селекционерлар учун яхши имконият. Аслида селекцияни ҳар йили, ҳар куни олиб бориш керак.  "Наврўз Кубоги" ташкилий томонлама ҳам ажойиб ўтганига гувоҳ бўлдик. Бу йўлда меҳнат қилганларга раҳмат айтаман. Соғ-саломат бўлишсин.  



"Феникс" жамоаси "Наврўз Кубоги-2024" мусобақасининг бронза медаллари билан тақдирланди



"Future Stars" жамоаси "Наврўз Кубоги-2014" турнирининг бронза медаллари билан тақдирланди



"Ёш Гвардия" жамоаси "Наврўз Кубоги-2024" мусобақасининг кумуш медалларига эга чиқди 



Наманганнинг "Уйчи СМ 2" жамоаси 2014 йиллар ёш тоифасида "Наврўз Кубоги-2024" турнирида чемпионликни қўлга киритди.


26-28 март кунлари "Локомотив" академияси майдонларида 2012 ва 2013 йил ёш тоифасида "Наврўз Кубоги" мусобақаси давом эттирилди. 2012 йиллар ўртасида ТФА жамоаси финалда "БФК Азия" жамоасидан устун келди ва чемпионликни қўлга киритди. "Ёш Гвардия" ва "Феникс" жамоалари эса турнирни учинчи ўринда якунлади. 

2013 йилларни ўз ичига олган турнирда "Феникс" ғолибликни қўлга киритди. Улар ҳал қилувчи баҳсда "Уйчи СМ2" жамоасидан устун келишди. "Зарафшон Прогресс" ва "Умид" учинчи ўринни эгаллади. Қуйида барча натижалар билан танишинг: 


НАВРЎЗ КУБОГИ-2024

Локомотив ФА стадиони.

2012 йиллар

26 март, 1/2 финал чемпионлик

"БФК Азия" - "Феникс"  1:1 (2:1)

ТФА - "Ёш Гвардия" 4:0

1/2 финал 5-8 - ўринлар учун

"Лочин" - "Локомотив" 0:2 

"Динамо" - "Локомотив БФК" 0:4

7-8 - ўринлар учун. 

"Динамо" - "Лочин" =/-

5-6 - ўринлар учун.

"Локомотив" - "Локомотив" БФК -/+

3-ўрин учун. 

"Ёш Гвардия" - "Феникс" 0:2

Финал 

"БФК Азия" - ТФА 1:3



"Ёш Гвардия" жамоаси "Наврўз Кубоги-2024" турнирини бронза медаллари билан якунлади. 



"БФК Азия" жамоаси "Наврўз Кубоги-2024" мусобақасининг кумуш медали билан тақдирланди. 



"Наврўз Кубоги-2024" мусобақасининг 2012 йиллар ўртасидаги чемпиони - ТФА жамоаси. 


 2013 йиллар

1/2 финал чемпионлик

"Уйчи СМ-2" - "Умид" 2:0 

"Зарафшон" - "Феникс" 1:4

1/2 финал 5-8 - ўринлар учун

"Пахтакор Жуниор" - "Пахтакор Жуниор Ў" 4:0

"Прогресс" - "Умид Жуниор" 0:6

7-8 - ўринлар учун.

"Пахтакор Жуниор Ў" - "Прогресс" 1:3

5-6 - ўринлар учун. 

"Пахтако Жуниор" -  "Умид Жуниор" -/+

3-ўрин учун. 

"Зарафшон" - "Умид" 1:1 (3:2)

Финал

"Феникс"- "Уйчи СМ2" 3:2



Навоийнинг "Зарафшон Прогресс" жамоаси "Наврўз Кубоги-2024" мусобақасининг бронза медаллари совриндори бўлди. 



Наманганнинг "Умид" жамоаси "Наврўз Кубоги-2024" турнирининг бронза медалларига эга чиқди. 



Наманганнинг "Уйчи СМ 2" жамоаси "Наврўз Кубоги-2024" турнирининг кумуш медаллари билан тақдирланди.



"Наврўз Кубоги-2024" мусобақасининг 2013 йил ёш тоифасидаги чемпиони -  "Феникс" жамоаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика