UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  55 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  55 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  1 20:10Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  17 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  7 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  27 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  7 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3

"Насаф": "Танташевнинг сўнгги қарори "аждарлар"ни қимматли икки очкодан мосуво қилди" Янгиликлар

"Насаф": "Танташевнинг сўнгги қарори "аждарлар"ни қимматли икки очкодан мосуво қилди"

Coca Cola Суперлигасининг 21-турида "Насаф" Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилди ва учрашув 1:1 ҳисобида ўз якунига етди.

Клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қуйидагича материал чоп этди. 

"Беллашув бухоролик ҳакамларнинг ғалати қарорлари билан эсда қолди. Учрашувнинг 60-дақиқасида рақиб майдонига кириб борган Ойбек Бозоров қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бу вазиятда Танташев ҳеч қандай қоида бузилмаган деб ҳисоблади. (ВИДЕО)

VAR ҳакамлари ҳам Бозоров йиқилган вазиятга эътибор беришмади. Аммо 81-дақиқада Жавоҳир Қаҳрамонов билан бўлган вазиятда эса Ильгиз Танташев дарвозамиз томон пенальти белгилади. (ВИДЕО)

Танташевнинг сўнгги қарори "аждарлар"ни қимматли икки очкодан мосуво қилди. "Насаф" майдонда иккита жамоага қарши ўйнашга мажбурми?!", – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашувнинг 85-дақиқасида бош ҳакам Танташев Жавоҳир Қаҳрамонов билан рўй берган ҳодисани VAR'да кўриб чиқиб, шу орқали "Насаф" дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу эса тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика