UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

"Насаф" спорт директори: "Бугун раҳбарият билан учрашувда кўп масалалар ҳал бўлади" Янгиликлар

"Насаф" спорт директори: "Бугун раҳбарият билан учрашувда кўп масалалар ҳал бўлади"

"Насаф" клуби спорт директори Виталий Ни кечаги ЎФФ томонидан ўтказилган тадбирдан кейин сайтимизга қисқача интервью берди.

- Эртага (муаллиф: бугун) жамоа йиғилади. Бугун (муаллиф: кеча) йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ажойиб руҳда ўтди. Биздан ҳам лауреатлар бўлди. Биласиз, Рўзиқул Бердиев йилнинг энг яхши мураббийи бўлган бўлса, "Насаф" академияси энг яхши академия номига сазовор бўлди. Бу тақдирлаш маросими эндиликда бизнинг янги йил кечасига бағишлаб қиладиган базмимизга қўшилиб кетади.


Шунингдек, эртага (муаллиф: бугун) раҳбарият билан учрашиб, ташкилий масалалар, янги мавсум режасини ҳал қилиб оламиз. Унгача таркиб борасида айтарли бир нарса дея олмайман. Асосий мақсадимиз ҳозирги мавжуд таркибни сақлаб қолиш. Кейинчалик эса таркибни янада кучайтириш масаласи турибди.
Айни пайтда барқарор жамоага эгамиз. Лекин бир нечта чизиқлар бўйича таркибни кучайтириш лозим. Аммо ҳозирча аниқ номларни айта олмайман. Яқин орада янгиликлар бўлиб қолса керак.
Игорь Голбан? Унинг шартномаси якунига 31 декабрда якунига етади. Агар у қолишни истаса ва шартнома борасида келиша олсак, унда ҳамкорлик давом этади.

Легионерлар жалб этиш? Бу ҳам раҳбарият билан учрашувда ҳал бўладиган масала. Биз лимитдан фойдаланиб легионер жалб этишни истаймиз. Агарда молиявий имкониятларимиз етарли бўлса, унда яна янги легионерларни олиб келиш режаси бор", - деди Виталий Ни.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика