UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  0 10:44"Ювентус" трансфер рўйхатига Салоҳ ва Юмтити киритилди  6 10:37MLS жамоалари сони 30тага етиши мумкин  0 09:45“Арсенал” ва “Тоттенхэм” тарихда илк марта бир мавсумнинг ўзида Еврокубоклар ярим финалига чиқди   14 09:30Унаи Эмери: “Биз ғалабадан мамнунмиз”   8 09:12Карло Анчелотти: “Арсенал” гол урган заҳоти, биз ишончни йўқотдик”   7 09:02Европа Лигаси. Ҳафта ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди   19 08:56“Арсенал” сўнгги 24 йил ичида Еврокубоклар ярим финалида қаторасига икки марта ўйнайди   3 08:54Olamsport: Бугун бошланадиган бокс бўйича Осиё чемпионати трансляцияси ва бошқа хабарлар  0 08:48Дрис Мертенс: “Вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик”   0 08:43Жиру “Челси”нинг “Славия”га қарши ўйиндаги барча голида иштирок этди   2 08:36“Челси” Европа Лигаси рекордини такрорлади   3 08:15Суперлига. Бугун "Қизилқум" "Қўқон-1912" билан ўйнайди  14 07:56"Бургутлар"нинг мавсумдаги илк ғалабасидан ГАЛЕРЕЯ  21 07:49"Бухоро" - "Локомотив" 0:2. Барча голларни томоша қилинг  4

Суперлига: "Навбаҳор" Қаршида илк ғалабасини тантана қилди Янгиликлар

Суперлига: "Навбаҳор" Қаршида илк ғалабасини тантана қилди

Суперлига 4-тур доирасидаги марказий баҳсда "Навбаҳор" Қаршида Александр Касьяннинг киритган голи эвазига ғалаба қозонди.

Насаф

Суперлига. 4-тур

12/04/2019, 19:15

1
:
0
Тугади

Навбаҳор

Александр Касьян - 31'

45'
90'
46'  Акмал Мозговой (Азиз Ғаниев)
70'  Ҳумоюн Муртазоев (Ойбек Бозоров)
75'  Бобурбек Давлатов (Шароф Муҳитдинов)
83'  Ислом Кенжабоев
31'  Александр Касьян
31'  Остон Ўрунов
35'  Александр Касьян (Баҳодир Насимов)
71'  Иван Соловьёв (Аббос Ғуломов)
84'  Азим Аҳмедов (Азиз Ибрагимов)

Суперлига, 4-тур.

"Насаф" - "Навбаҳор" 0:1

Қарши, "Марказий" стадиони.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов (барчаси - Андижон), Аҳмаджон Эргашев (Тошкент)

Назоратчи: Тимур Абдуллаев (Тошкент)

Комиссар: Бекзод Арипов (Тошкент)

Голлар: Касьян (31 - Остон Урунов)

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев - 8.Дилшод Саитов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 92.Умар Эшмуродов, 28.Хуршид Мухторов - 22.Акмал Мозговой (6.Азизжон Ғаниев, 46), 19.Сардор Абдураимов - 27.Ислом Рашидхонов, 18.Бобур Давлатов (14.Шароф Муҳитдинов, 75), 20.Ислом Кенжабоев - 9.Ҳумоюн Муртазоев (77.Ойбек Бозоров, 70).

Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 10.Бобир Абдихолиқов, 15.Жўрабек Маннонов, 16.Алишер Юсупов, 17.Дониёр Нарзуллаев.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов - 15.Обид Жўрабоев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 5.Славко Лукич, 19.Мирзоҳид Ғофуров - 7.Азим Аҳмедов (4.Азиз Ибрагимов, 84), 30.Абдужамол Исроилов - 6.Остон Урунов, 8.Шаҳзод Шайманов, 9.Иван Соловьёв (70.Аббосжон Ғуломов, 71) - 11.Александр Касьян (14.Баҳодир Насимов, 35).

Захира: 23.Дилшод Хамроев, 25.Мирзоҳид Маматхонов, 17.Элман Тагаев, 55.Ғиёс Комилов.

Огоҳлантириш: Ислом Кенжабоев (84)

                    


                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                           ЯНГИЛАШ


- ЎЙИН ТУГАДИ! "Навбаҳор" Қаршида мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди!

- "Насаф"нинг узоқ давом этган ҳужумини Юсупов бартараф этди.

- Қаршилик мухлислар ҳакам ҳаракатларидан норози бўлиб майдонга турли буюмларни улоқтиришмоқда!

90. Ҳакам учрашувнинг иккинчи бўлимига 5 дақиқа вақт қўшиб берди.

85. "Насаф"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми хавфли чиқди. Аммо Кенжабоевнинг зарбаси бироз ўхшамади.

84. "Навбаҳор"да ўзгариш: Азим Аҳмедов ўрнига Азиз Ибрагимов тушди.

83. "Насаф" ҳужумчиси Ислом Кенжабоев дарвозабон билан яккама-якка чиқди ва тўпни дарвозага йўналтирди. Бироқ киритилган гол ўйиндан ташқари туфайли инобатга олинмади. Ҳакам эса тўпни дарвозага йўллаган Кенжабоевга сариқ карточка кўрсатди.

81. Ойбек Бозоровдан ақлли ва заргарона зарба. Аммо ноаниқ.

79. "Навбаҳор" ҳимояда мустаҳкам туриб, қарши ҳужумда фаол ўйнамоқда. Аммо охирги дақиқаларда "Насаф" рақибни ўз жарима майдончасига "қамаб" қўйди. Лекин бундан наф чиқмаяпти.

77. "Насаф"нинг хавфли ҳужумларини рақиб мудофаа чизиғи бартараф этишдан чарчамаяпти.

75. "Насаф"да ўзгариш: Бобур Давлатов ўрнига Шароф Муҳитдинов майдонга тушди.

73. Бобур Давлатовнинг тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди. Қайтган тўпга зарба йўллаган Саитов мўлжалда адашди. 

72. "Навбаҳор" футболчиси тўпни қўли билан ўйнагани учун чамаси 17 метрлардан жарима зарбаси белгиланди.

71. "Навбаҳор"да ўзгариш: Иван соловьёв ўрнига Аббос Ғуломов майдонга чиқди.

70. "Насаф" сафида ўзгариш: Ҳумоюн Муртазоев ўрнига Ойбек Бозоров майдонга тушди.

- Учрашувни кузатиш учун стадионга 14584 нафар томошабин ташриф буюргани эълон қилинди.

67. "Навбаҳор"нинг кетма-кет ҳужумлари хавфли тус олди. Дастлаб стандарт вазиятларида, кейинчалик иккинчи темпда Остон Уруновнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

64. "Насаф"нинг узоқ давом этган ҳужумини рақиб бартараф этди. Бурчак зарбасидан эса мезбонлар наф чиқара олишмади.

62. "Навбаҳор"нинг жавоб ҳужуми хавфли чиқди. Ғайбуллаевнинг хатоси эвазига рақиб ҳужуми ривожланди. Шайманов ҳисобни иккитага ошириш имкониятидан фойдалана олмади. Уруновнинг иккинчи темпда йўллаган зарбаси эса ноаниқ кетди.

60. Азиз Ғаниев!!!! Уҳҳҳҳ! Ғаниев жарима тўпидан ажойиб зарба йўллади! Ўткир Юсуповдан ажойиб сейв! Айнан Юсупов ҳозир ҳисоб тенглашишига тўсқинлик қилди!

59. Сардор Абдураимовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Чамаси 20 метрлар масофадан жарима зарбаси.

56. "Навбаҳор"да яхши вазият юзага келди. Остон Урунов бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозанинг ўткир бурчагини нишонга олмоқчи бўлди. Мўлжалда сал адашди.

55. Бобур Давлатов жарима майдончаси ичида йиқилди. Тўхтасинов бу вазиятга индамади, яъни Давлатов айнан йиқилди деб топди. Йиқитилди эмас. 

54. "Насаф" ташаббусни ўз қўлига олди ва ҳужумга ўтмоқда. 

50. Хавфли вазият! "Насаф"нинг кескин ҳужуми. Бобур Давлатовнинг зарбасини Ўткир Юсупов бартараф этишга эришди. Қайтган тўпга эса Кенжабоев кўнгилдагидек зарба бера олмади.

48. "Навбаҳор" таймни фаоллик билан бошлади. Кетма-кет ҳужумлар. Лекин бундан наф чиқмади.

- "Насаф"да ўзгариш: Акмал Мозговой ўрнига Азиз Ғаниев майдонга тушди.

- Иккинчи бўлим бошланди!

- Биринчи бўлимга қўшиб берилган 1 дақиқа ҳам тугади. Танаффус!

- "Навбаҳор" кетма-кет иккита стандарт вазиятига эга бўлди. Дастлаб бурчак зарбаси, энди жарима тўпи. Иккаласи ҳам самарасиз якунланди.

45. "Насаф"да ҳам ҳисобни тенглаштириш учун вазият юзага келди. Бобур Давлатовнинг зарбасини Юсупов маҳорати эвазига қайтариб юборди.

44. "Навбаҳор" танаффусга қадар ҳисобни яна ўз фойдасига ўзгартириши мумкин эди. Абдужамол Исроиловнинг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ кетди.

42. Майдонда кескин кураш кечмоқда.

40. Азим Аҳмедовнинг қоида бузиши натижасида "Насаф" стандарт вазиятига эга чиқди. Аммо мазкур имкониятлар қаршиликлар фойдалана олишмади.

38. "Насаф"нинг хавфли ҳужумини Жаҳонгир Меҳмонов иккинчи қаватдаги ишончли ўйини орқали бартараф этди.

35. "Насаф"нинг ҳужумдаги ишлари юришмаяпти. "Навбаҳор" эса қарши ҳужумда хавфли ўйнамоқда.

- Голни нишонлаш чоғида жароҳат олган Касьян ўрнига Баҳодир Насимов майдонга тушди.

31. ГООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Александр Касьян! "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми голга айланди. Остон Уруновдан тўпни қабул қилиб олган Александр Касьян ҳимоячилардан илдамлаб кетди ва дарвозабон қаршисида мўлжални нишонга олишда адашмади - 0:1!

31. "Насаф"нинг ҳужуми. Бобур Давлатов охирги пасни беришда адашди.

30. Учрашувнинг учдан бир қисми ўтди. Дастлабки 15 дақиқаликда "Насаф" фаол ўйнаган бўлса, иккинчи 15 дақиқаликда "Навбаҳор" ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Хавфли вазиятлар бўйича меҳмонлар олдинда. 

27. Хавфли вазият! "Навбаҳор" иккинчи рақам остида кескин ҳужумлар яратмоқда. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни Касьян самарали якунлаши мумкин эди. Унинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

23. Майдонда кескинлик авж олди. Якка-курашларда футболчилар янада кескинроқ ҳаракат қилишга тушишди.

21. Майдонда жанжал! Азим Аҳмедов ва Ислом Кенжабоев ўртасидаги тўқнашувда Аҳмедов рақибига нисбатан қоидани бузди ва баҳслашув бошланиб кетди. Майдонга ён қанот ҳакамлари ҳам киришди ва вазиятни юмшатишга ҳаракат қилишмоқда.

20. Ўйин темпи бироз пасайди. Бу эса "Навбаҳор"га қўл келмоқда. Айнан шу паллада меҳмонлар ўйин тизгинини қўлга олишга уринишмоқда. Охирги 5 дақиқа ичида жамоа ўйинни ўз майдончаси олдидан рақиб ҳудудига қўчирди.

17. Жарима зарбаси. Азим Аҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

16. Хавфли вазият! "Навбаҳор" тезкор ҳужуми орқали барчак зарбаси ишлади. Мазкур вазиятда Меҳмонов ҳаводан келган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Умиджон Эргашев ўз ўрнида. Дарвоза томон йўналтирилган илк зарба.

15. "Насаф"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумини Саитов ривожлантирмоқчи бўлди. Футболчи чизиқ устида йиқилди. Бироқ ҳакам бу вазиятда қоида бузилмаганини қайд этди.

13. "Навбаҳор" ўйинига бироз агрессивлик қўшди ва олдинга ўтмоқчи бўлди. Бироқ уларнинг мазкур режаси амалга ошмади.

11. "Навбаҳор" чуқур ҳимояланмоқда. "Насаф" рақиб мудофаа чизиғидаги бўшлиқни изламоқда.

9. Тўп тўлиқ "Насаф" назорати остида. "Навбаҳор" эса рақибни ўз жарима майдончаси атрофида кутиб, қарши ҳужумга таянмоқда.

7. "Навбаҳор" рақиб жарима майдончасидаги прессинг натижасида тўпни эгаллаб олди ва ҳужумга ўтди. Иван Соловьёв томонидан содир этилган ҳужумни Эшмуродов бартараф этди.

5. "Насаф" ҳудудий устунлик билан ўйнамоқда. Акмал Мозговойнинг узоқ тепган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди.

4. "Навбаҳор"нинг илк олдинга ўтиши ўйиндан ташқари туфайли узилиб қолди.

2. Учрашувни майдон эгалари ҳужумкор руҳда бошлашди ва жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Мухторовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

- Жамоалар ўйиноли чигалёзди машғулотларини тамомлаб кийиниш хонасига йўл олишди. Ажойиб ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолди.


"Навбаҳор"нинг бир гуруҳ содиқ мухлислари жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун Намангандан Қарши шаҳрига ташриф буюришган. Улар ўз суюклиларини ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғизлатиб қўйишмаслигини таъкидлашмоқда

Қаршилик мухлислар "Насаф"дан ғалаба кутишмоқда

- Айни пайтда жамоалар ўйинолди чигалёзди машқларини бажаришмоқда.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Қарши шаҳрида Суперлиганинг 4-тур доирасидаги марказий беллашувларидан бири ўтказилади. Ҳали чемпионатда ғалаба таъмини татиб кўрмаган "Навбаҳор" "Насаф" меҳмонига айланмоқда. Ўтган турда мағлубиятга учраган мазкур жамоалар бугун фақат ва фақат ғалаба йўлида ўзаро тўқнашишади. Мазкур ажойиб қарама-қаршиликни Қаршидан Сиз азиз мухлислар эътиборига ҳавола этамиз. Матнли онлайн трансляциямизни кузатишда давом этинг.

Рейтинг: +51   

Фикрлар

+32   
12 апр 19:49:02
Равшанбек-ота
Жаноб Зохид Каримов ! Спорт ТВ телеканалида нималар содир булиб утаяпти ? Бунга аниклик киритиб беринг ! Биз футболсевар футбол мухлисларининг тинкасини куритиб юбордингизлар - ку ! Турнинг энг марказий булган учрашувини трансляция килишларингизда нима сабаб булаяпти . Утган сафар хам , " Навбахор " ва " Бунедкор " учрашувини тугридан - тугри жонли равишда трансляция килинади деб , ваъда берилган эди . Аммо ва бирок берилган ваъдаларингиз устидан чикмадинглар ! Унутманг , ваъдани МАРДЛАР беради !
+27   
12 апр 21:27:43
Bobur
TAN OLISH KIRAY NAVBAXOR QATIQ UYNADI BUGUN G'ALABAGA XAQLI IRISHDI OSTONNI UYINI VAPSHI UDAR OCHILIBDI NIMAYAM QILAMIZ YOSH NASAFCHILAYA VAXT KIRAY KUTAMIZ NAVBAXORDI TABRIKLAYMIZ CHISNI UYIN BULSA NAVBAXORDAN ACHKO OLISH QIYIN BU YIL NASAF MUXLISI
+21   
12 апр 21:23:21
Охун Хофиз
Манимча Дурранга лойиқ ўйин бўлди лекин 3 очка Наманганда Навбаҳор мухлисларини ғалаба билан табриклайман "НАСАФ" мухлиси.
+21   
12 апр 21:19:34
RevolverN
Dollar_man фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кани насафи балешилари, гапирларин энди. Пахтани емонлашдан чарчамисанла. Бугун нима бувотти энди, кимда айб, Яна судями. Олдин камандаларин уйнаши эпласин, кейин санла гапирларин. Унгача дам санлага.
Bugun Navbahor halol yutdi, paxtakorga o'xshab emas. Navbahor muhlislarini halol g'alaba bilan tabriklayman. Ayrim halol va harom uyinlar farqiga borolmaydiganlar o'zini harom g'alabalarini xazm qilish uchun sabab qidirib o'zini aldab yuraversin. Chunki har qaysi fikrlay oladigan odam kim qanday yutayotganini yaxshi biladi.
+18   
12 апр 21:34:37
Хонмирзо
Ёшларни психологияси шундай, салга руҳан чўкиб қолишади. Руҳиятни кўтариш бироз қийинроқ бўлади. Насаф ёшлари ўзларига келишига ва ғалабалар учун курашишларига тилакдошман. Олға укалар, ишонаман ҳали ўзларингни кўрсатасизлар.
Навбаҳорни дастлабки ғалабаси билан табриклайман, давомли бўлсин. Олға водий!!!
+18   
12 апр 20:12:11
Shodiyor FC
МБ кетса кетсин обрў кетмасин. Youtube да кўряпмиз! Илож қанча! Тўғрими СПОРТ ТВ
+17   
12 апр 21:52:45
Анвар Рахимов
Бу футбол. Унда кимдир яхши ўйнаб туриб, ютқизиши мумкин. Навбаҳор мухлисларини ҳалол ғалаба билан табриклаймиз. Қарши шаҳригача ташриф буюриб, ўз суюклиларини қўллаб туриш ҳам бир жасорат. Уйларизга, оила аъзоларингиз бағрига эсон-омон етиб олийла! Насаф жамоамиз ҳали яхши ўйинлар кўрсатади. Бунгачаям ёмон ўйнамаган бу ёшлар. Битта ўйиндан хулоса қилиб, бўлмағур фикр қолдирмасдан, одамлар орасига фитна уюштирмасдан мавсумдаги қолган ўйинларни кузатишда давом этамиз! Айримлар бор Насаф ким билан ўйнаса, ўшанга мухлислик қилади. Шу акамизгаям омад, насиб қилса кейинги турда ўша кишининг жамоаси жамоаси билан меҳмонда ўйнаймиз!
+17   
12 апр 20:04:23
piramida
Насаф Навбаҳор - ана тактика ана шижоат. Насаф ерлатиб, Навбахор кучга таяниб ўйин кўрсатяпти. Твда эса отўйин !
+17   
12 апр 18:54:24
Нoдир
Уйин уйин-у ,лекин асосийси инсинийлик!Хуш келибсизлар мехмонлар Кашкадарёга!
+16   
12 апр 22:14:04
Marcus.Rashford .10
Navbahor ni ģalaba bilan tabriklayman.Tartibsizlik uchun uzr sòrayman barcha Nasaf muxlislari nomidan
+16   
12 апр 21:19:12
Алишер Андижон Фанати
Галаба Муборак булсин ахли Навбахор мухлислари
+16   
12 апр 21:16:59
Karimov Umid
Наманганлик мухлислар табриклемииииз Фаргонали мухлислар
+16   
12 апр 20:02:13
Bek Ilhom
Nasaf Navbahor muhlislarini birdamligiga ko'z tegmasin
+16   
12 апр 19:53:28
Авгон махалласи
Кушнилар дастлабки гу'л муборак бусин илохим галаба гу'ли бусин КУКОНДИ АШАДДИЙ МУХЛИСИДАН
+15   
12 апр 21:50:29
Boy aka
Насаф жамоасига хам омад кейинги турларда.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг